2023 йил ҳаётимда энг унутилмас хотиралар билан муҳрланиб колаяпти Шахсий ҳаётимда ҳам, ижодимда ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Кўпгина актрисалар орзу қиладиган ролларни ижро этдим. Шулардан бири «Ўзбек қизи» фильмидаги ролим бўлади. Бу фильм менга омад олиб келди. «Олтин Ҳумо-2023» кинотақдимотида йилнинг энг яхши фильми деб топилди. Қолаверса, шу фильмдаги ролим туфайли Санк–Питербург ва Тожикистонда ўтказилган халқаро кинофестивалда «Энг яхши актриса» деб эътироф этилдим. «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирландим. Бир сўз билан айтганда, чиройли хотиралар учун ортда колаётган 2023 йилдан миннатдорман! Alhamdulillah❤️ Dress: @betulsadayofficial
Qanchalar yaxshi bolmang agar notog’ri joyda bolsangiz qadringiz bolmaydi!